Фото: X / POTUS
АҚШ президенти Жо Байден Флорида штатининг Уэст-Палм-Бич шаҳридаги голф-клубда Доналд Трамп билан содир бўлган воқеадан сўнг Қўшма Штатлар Махфий хизмати ишини юқори баҳолади. «Махфий хизмат ва унинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ҳамкорларидан ҳушёрлиги ҳамда собиқ президент ва унинг атрофидаги одамларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорман», деди Байден 16 сентябр, душанба куни Х ижтимоий тармоғида эълон қилган баёнотда.
Оқ уй раҳбари таъкидлаганидек, у собиқ рақиби сайловолди пойгасида жароҳат олмагани ҳақидаги хабардан хурсанд бўлган.
АҚШда эҳтимолий суиқасдга муносабат
Америка Қўшма Штатлари вице-президенти лавозимига республикачи номзод Жеймс Дэвид Вэнс ўзининг партиядоши учун голф-клубдаги ҳодиса муваффақиятли якун топгани ҳақида билиб, хотиржам бўлганини ёзди. «Президент Трампнинг хавфсиз эканлигидан хурсандман. Бу хабар оммага тарқалгунча мен у билан гаплашдим ва ҳайратланарлиси, унинг кайфияти яхши эди. Биз ҳали билмаган нарсамиз кўп, лекин бугун кечқурун болаларимни янада қаттиқроқ қучоқлайман ва миннатдорчилик дуосини ўқийман», деди Вэнс.
Демократик партиядан давлат раҳбари ва вице-президентлик лавозимига номзодлар Камала Ҳаррис ва Тим Уолз ҳам Х ижтимоий тармоғида содир бўлган воқеага изоҳ бериб, зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини қайд этди. «Бу мамлакатда зўравонликка ўрин йўқ. Миллат сифатида ким эканлигимиз муҳим эмас», - деб ёзган Уолз.
Трамп голф-клубидаги воқеа
Тахминларга кўра, АҚШ Махфий хизмати ходими Доналд Трамп голф майдонида бўлганида панжарадан милтиқ учи чиқиб турганини кўрган, кейин номаълум шахс билан «алоқа ўрнатган».
Ҳодиса гувоҳининг Палм-Бич округи шерифига маълум қилишича, у гумондорнинг буталар орасидан югуриб чиқиб, қора Nissan машинасига ўтирганини кўрган. Воқеа гувоҳи машина ва давлат рақамини суратга олишга муваффақ бўлди. Тез орада эркак қўлга олинди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди