Президентликка номзод Доналд Трампни ўлдиришга уринишда гумонланувчи ва Украина ўртасидаги боғлиқлик Москвани эмас, Вашингтонни ташвишга солмоқда, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Fox News телеканали хабарига кўра, 58 ёшли Раян Уэсли Рут собиқ президент Доналд Трампга суиқасд уюштиришда гумон қилиниб, қўлга олинган. Конгресс аъзоси Тейлор Гриннинг таъкидлашича, гумонланувчи Украинадаги урушдан «таъсирланган», Киевга ташриф буюрган ва Украина Қуролли кучлари сафига хорижликларни жалб қилган. Бу маълумот расман тасдиқланмаган.
«Бу ерда биз эмас, АҚШ махсус хизматлари ўйлашлари керак, ҳар ҳолда, олов билан ўйнашнинг ўз оқибати бор, шунинг учун биринчи навбатда, бу АҚШ махсус хизматлари учун катта ташвиш ва бош оғриқ бўлиши керак», — дейди Песков.
Трампга суиқасдга уриниш 15 сентябрь куни Флоридадаги гольф клубида содир бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, махфий хизмат ходимлари буталар орасида яширинган гумонланувчига қарата ўқ узган. Эркак машинада қочишга уринган, бироқ қўлга олинган. У қочган жойда оптик нишонга эга АК-47 автомати, иккита рюкзак ва камера топилган. Америка ҳукумати бу ҳодисани Трампга суиқасд сифатида баҳолади.
Бу Трампга суиқасд қилишнинг иккинчи уриниши эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Chamran-1 сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли чиқарди
Месси дубль қайд этди, лекин Роналдуга етишига анча бор...
Гвардиола: “Манчестер Сити” ўйинчиларини кўргани кўзим йўқ...
Хитой янги авлод палубали қирувчи самолётини синовдан ўтказишни бошлади
“Ҳизбуллоҳ” ва ҳусийлар Исроилга ракеталар учирди
Трамп Россия ҳақида кутилмаган савол берди
Томоқ оғриғини антибиотикларсиз даволаш
Трампга навбатдаги “суиқасдга уриниш” содир бўлди