13:30 / 17.09.2024
50

Трампни ўлдиришга уринган шахс афғонлар билан Украина учун жанг қилмоқчи бўлган

Трампни ўлдиришга уринган шахс афғонлар билан Украина учун жанг қилмоқчи бўлган
Фото: Bild
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп голф клубида ўйнаётганида 58 ёшли Райан Рут унга суиқасд қилишга уринганликда гумонланмоқда. У нафақат демократлар, балки Украина тарафдори бўлган. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Райан Рут 2022 йилнинг баҳорида Киевга бориб, у ерда “курашиш ва ўлишга” тайёрлигини, “Путин эса тугатилиши лозим бўлган террорчи” эканини айтган.

“Мен учун бошқа кўплаб зиддиятлар кулранг, аммо бу зиддият аниқ қора-оқ. Гап эзгулик ва ёвузлик кураши ҳақида бормоқда”, дея у Руминиянинг Newsweek нашрида айтиб ўтган.

Рут Украина армияси учун жанг қилиш мақсадида чет эл легионини тузишга уринган. У Nеw York Times мухбири Томас Гиббонс-Неффга бунинг учун афғонларни жалб қилмоқчи эканини айтган.

У Ироқдан Польшага жанговар қобилиятли афғон қочқинларини АҚШ ҳарбий-транспорт самолётида олиб ўтишни ташкил этмоқчи эканини таъкидлаган. Уларга Покистондан паспорт сотиб олишни режалаштирган”, дейди мухбир.

Таъкидланишича, Рут фронтга бормай, АҚШга қайтиб келган. У автоматик пулемётни сақлагани учун биринчи марта 2002 йилда судланган. У 2016 йилда Трампга овоз берган, аммо кейинчалик ундан кўнгли қолган, чунки сиёсатчи Россия ва Шимолий Корея етакчиси билан яқинлашишга интилган ва “америкаликларни қулга айлантирмоқчи бўлган”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампни ўлдиришга уринган шахс афғонлар билан Украина учун жанг қилмоқчи бўлган