Фото: Google Images
Украиналик боксчи Олександр Усик 17 сентябрь, сешанба куни кечқурун Польшанинг Краков аэропортида қўлга олинди. Бу ҳақда украиналик спортчи ва сиёсатчи Чжан Беленюк хабар берди.
Кейинчалик Усикнинг рафиқаси Екатерина боксчи билан ҳаммаси яхши эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳеч қандай жиноят содир бўлмаган ва спортчи тез орада ҳамма нарсага ойдинлик киритади.
Кўп ўтмай Украина президенти Владимир Зеленский Усик билан телефон орқали боғланганини, шундан сўнг боксчи қўйиб юборилганини айтди. Давлат раҳбари Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Андрей Сибига ва Ички ишлар вазирлиги раҳбари Игор Клименкога юзага келган вазиятни ўрганишга топшириқ берган.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Георгий Тихининг айтишича, департамент Усикнинг ҳибсга олиниши юзасидан Польшага норозилик билдиради. Киев боксчига нисбатан кўрсатилган муносабатни кескин қоралашини айтди.
Тихининг сўзларига кўра, Украинанинг Краковдаги бош консули мамлакат ташқи ишлар вазири Андрей Сибига топшириғи билан вазиятга ойдинлик киритиш учун аллақачон аэропортга жўнаб кетган.
Краков аэропорти матбуот котиби Наталя Винснинг Интериа порталига айтишича, Усикни авиакомпания вакили рейс киритмаган. Унинг сўзларига кўра, вазиятга аэропорт хавфсизлик хизмати, шунингдек, чегара қўриқлаш хизмати аралашган.
Онет портали спорт промоутери Анжей Василевскийга таяниб, Усик Киевдан Краковга машинада етиб келгани, у ердан Испанияга йиғинга учиб кетмоқчи бўлганига аниқлик киритди. Номаълум сабабларга кўра боксчига ҳамроҳлик қилаётган шахс парвозга киритилмаган. Усик ёлғиз учишдан бош тортган ва ҳамкасбининг ҳибсга олинишига қаршилик кўрсата бошлаган.
Кейинроқ Усик Краков аэропортида ушланганига изоҳ бериб, “ҳаммаси яхши” эканини айтди ва воқеани “тез ҳал этилган тушунмовчилик” деб атади.
“Дўстлар, ҳаммаси яхши. Тезда ҳал қилинган тушунмовчилик бор эди. Хавотирга тушган барчага раҳмат. Украина дипломатларига ёрдам учун раҳмат. Бўйи, вазни, қўллари ва қиёфасига қарамай, ўз вазифаларини бажараётган Польша ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳурматим чексиз”, деди Олександр Усик.
Спортчининг рафиқаси унинг ҳибсга олинганидан кейин қўйиб юборилганини тасдиқлади.
Маълумот учун, 2023 йил июль ойида Усик Украина президентлиги учун номзодини қўйиш ниятида эканини маълум қилганди. Бироқ кейинчалик спортчи бу фикрдан воз кечиб, уни сиёсий мартаба қизиқтирмаслигини айтди.
2024 йил 14 сентябрда Усик Украина спорт вазирлигини мамнуният билан қабул қилиши мумкинлигини айтди. Буни у йигитлар, фарзандлари билан ишламоқчи экани, уларга қўлидан келган нарсаларни ўргатмоқчилиги билан изоҳлади.
37 ёшли Усик 22 та жангда 22 та ғалабага эришган. У Жаҳон бокс ташкилоти (WBO), Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Халқаро бокс ташкилоти (IBO) ва супер оғир вазн тоифасида WBA чемпионлик камарларига эга. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди