23:30 / 18.09.2024
100

Россиянинг Курск вилоятидаги қарши ҳужуми тўхтатилди

Россиянинг Курск вилоятидаги қарши ҳужуми тўхтатилди
Фото: AP
Россиянинг Курск вилоятидаги қарши ҳужуми тўхтатилди, ҳудуднинг бир қисми Украина назорати остида қолмоқда. Бу ҳақда Украина армиясига таяниб AFP хабар берди.

Россия қўшинлари ён томон қанотларидан ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди, аммо улар тўхтатилди, вазият барқарорлашди. Бугун ҳамма нарса бизнинг назоратимиз остида, улар муваффақиятга эриша олмади”, дейди Курск вилояти ҳарбий комендатурасининг вакили Алексей Дмитрашковский.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Украина ҚК томонидан босиб олинган ҳудудда бир неча минг нафар россиялик тинч аҳоли вакиллари қолмоқда.

Украина армиясининг Курск вилоятига ҳужуми

6 август куни Украина ҚК бўлинмалари Курск вилоятидаги ҳудудларни эгаллаб олиш мақсадида ҳужумга ўтган эди. 22 август куни Украина авиацияси Американинг юқори аниқликдаги GBU-39 бомбаларидан фойдаланган ҳолда Курск вилоятидаги россияликларнинг взвод таянч пунктига ҳужум қилгани хабар берилганди.

Натижада дронларни бошқариш маркази, радиоэлектрон кураш бўлинмаси, техника, қуроллар ва 40 нафаргача рус ҳарбийси йўқ қилинган. GBU-39 ёки GLSDB — АҚШнинг юқори аниқликдаги бошқариладиган авиабомбаси. У ҳарбий ёрдам доирасида Украина армиясига етказиб берилган.

Авиабомбанинг оғирлиги 130 килограмм бўлиб, максимал таъсир радиуси 110 километрни, нишонга уриш аниқлиги эса 5 метрдан 8 метргача оралиқни ташкил этади.

2 сентябрь куни Украина президенти Курск вилоятидаги операция режа бўйича ўтаётгани ва ўз олдига қўйилган вазифалар бажарилаётганини маълум қилган. У Украина армияси 100 дан ортиқ аҳоли пункти жойлашган Курск вилоятида 1300 квадрат километр майдонни назоратга олганини қайд этган.

Forbes нашрига кўра, Украина ҚК Курск йўналиши бўйича янги — тез ҳаракат қилиш ва минглаб рус ҳарбийларини ўраб олиш стратегиясига эга бўлиши мумкин.

Украина етакчиси рус қўшинлари 12 сентябрь куни Курск вилоятида қарши ҳужумга ўтгани ҳақида хабар берган эди. Россия Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, аввалроқ Украина армияси томонидан босиб олинган ўнта аҳоли пункти устидан “назорат тиклангани” ҳақида хабар берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Курск вилоятидаги қарши ҳужуми тўхтатилди