Фото: Getty Images
Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Нью Йоркдаги барда тарафдорларига биткоинда бургерлар сотиб олди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Маълум қилинишича, Трамп Манхеттен шаҳридаги PubKey барига кирган. Бардаги одамлар эса уни олқишлар билан кутиб олган. Шунда собиқ президент уларни бургерлар билан сийлаган. PubKey асосчиларидан бири Дрюв Армстронгнинг сўзларига кўра, Трамп бургерларга 998,70 доллар сарфлаган. У Strike номли илова орқали тўловни амалга оширган. Бар эса биткоинни олиш учун Zaprite иловасидан фойдаланган.
PubKey’нинг яна бир асосчиси Томас Паcчиа, бу Bitcoin учун “катта таъсирга эга” эканини айтмоқда. Учинчи марта президентликка даъвогарлик қилаётган Трамп АҚШни “Крипто сайёраси”га айлантиришга ваъда бераётганди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади