Фото: Getty Images / Лука Салвадори
Машҳур мототциклчи ва блогер Лука Салвадори шоссе пойгалари бўйича халқаро чемпионат босқичида даҳшатли фалокатга учради. Шифокорлар италиялик спортчининг ҳаёти учун курашди, аммо, спортчи Салвадори вафот этди.
Италиялик спортчи ўлимидан сўнг турнир ғолибига айланди. Спортчи мусобақалардаги энг яқин таъқибчисининг ёрдами билан ғолиб бўлди.
Сўнгги пойга
Фожиа Германиянинг Фройбург шаҳрида ҳаваскорлар ва профессионаллар оммавий равишда иштирок этадиган машҳур IRRC пойгасида (Умумий йўллар бўйича жаҳон чемпионати) юз берди. Салвадори биринчи давра охирида рақиби билан тўқнашиб кетди.
Маҳаллий пойгачи Дидье Грамс мототцикл бошқарувини йўқотиб, катта тезликда Салвадорига бориб урилди. Натижада иккала спортчи ҳам касалхонага ётқизилган. Бироқ, пойга тўхтатилмади. Ташкилотчилар иштирокчиларга мусобақани давом эттириш ёки эттирмаслик ҳуқуқини берди.
Грамснинг ҳаёти хавф остида эмас, унинг бир нечта жойида синиш ҳолатлар мавжуд. Аммо немис шифокорлари Салвадорини қутқариб қола олмади. Италиялик пойгачи 32 ёшида вафот этди.
Фото: Getty Images / Лука Салвадори
Лука Прамаc Раcинг жамоаси аъзоси ҳисобланади ва унинг профессионал фаолиятидаги энг муҳим воқеа 2014 йилда 600 Supersport миллий чемпионатидаги ғалаба ҳисобланади. Гарчи Салвадори Италияда энг кўп совринларга эга спортчи бўлмаса ҳам, у автоспорт оламида ҳақиқий юлдуз ҳисобланган. Унинг видео платформалардан биридаги канали 600 мингдан ортиқ обуначига эга.
“Бу соврин — сеники”
Салвадори Италияда бўлиб ўтган “National Trophy 1000” мусобақасида ҳам қатнашган ва умумий тасниф етакчиси бўлган. Унинг асосий рақиби Филиппо Ровелли марҳум дўстининг ғалабасини таъминлаш учун турнирнинг сўнгги икки босқичида иштирок этмади.
Фото: Getty Images / Филиппо Ровелли
"Лука, кўп йиллардан буён йўлларимиз кесишган, аммо бизда бу йилгидек кўп тўқнашувлар бўлмаган. Ҳар бир мусобақа ҳақиқий яккама-якка жангдек эди. Олдинда бизда яна иккита пойга бор эди, бир-биримизга яна бир бор рақобат қилиш учун иккита имконият бор эди.
Лекин бугун мен учун чемпионат тугади. Сенсиз, сенинг ғайратинг, истеъдодли ҳаракатларингсиз турнирни давом эттиришдан маъно йўқ. Бу унвон сеники, Лука сен бунга лойиқсан. Қанийди, сенда буни нишонлашнинг бошқача йўли бўлганида. Мен қўлингни сиқиб, зўр эканингни айтардим. Бу турнир сеники ва доим шундай бўлиб қолади”, — деб ёзди Ровелли ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Шундай қилиб, ташкилотчилар томонидан вафот этган Лукани ғолиб деб топилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди