
Шимолий Қозоғистон вилоятида она 11 ёшли қизини уй вазифасини ўзлаштирмагани учун пичоқлади. Бу ҳақда “Orda.kz” хабар берди.
Вилоятнинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили Сауле Сурагановага кўра, аёл “қизи уй вазифасини ўзлаштирмагани ва мактаб дафтарини тартибсиз юритгани учун” ҳужум қилган. Қизнинг сонига пичоқ санчилгани айтилмоқда. Ҳозирда жабрланувчи вилоят болалар шифохонасида даволанмоқда.
“Жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилди, аҳволи қониқарли. Махсус комиссия тузилди, улар аллақачон воқеа жойига бориб, оиладан хабар олди”, деди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Жабрланган мактаб ўқувчисининг ота-онаси 6 нафар фарзандни тарбиялаб, буви ва бувалари билан бирга яшайди. Воқеа содир бўлган куни онанинг руҳий ҳолати кескин ёмонлашган. У қизини қандай пичоқлаганини эслай олмаган. Вакилнинг айтишича, терговолди текшируви доирасида ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда, экспертизалар тайинланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.