15:50 / 19.09.2024
66

Россиядаги мигрантлар сони эълон қилинди

Россиядаги мигрантлар сони эълон қилинди
Фото: “ТАСС”
Россияда 1 сентябрь ҳолатига кўра, қарийб 6,2 миллион чет эл фуқароси миграция органларида рўйхатга олинган. Бу ҳақда миграция ҳисобида турганини маълум қилди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси хабар берди.

Мамлакатда бўлиб турган ва маълумотлари миграция ахборот тизимига киритилган чет эл фуқароларининг сони 6 174 777 нафарга етган. Бу Россия аҳолисининг тахминан 4,2 фоизини ташкил қилади.

Ички ишлар вазирлиги бу кўрсаткич, бошқа кўплаб кўрсаткичлар қатори, дастурий-техник воситалар ёрдамида олингани, статистик маълумотлар объектив эканини таъкидлади.

"2023 йилда Россияда 8,5 миллиондан ортиқ киши миграция ҳисобига олинган", деган эди Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалкова.

Россияда ноқонуний бўлган мигрантлар реестри ишга туширилади

Ноқонуний муҳожирлар уйланиши, банк хизматларидан фойдаланиши, автомобиль ҳайдаши, мулкини рўйхатдан ўтказиши ва болаларни боғча, мактабларга расмийлаштириши мумкин эмас. Россия ички ишлар вазири ўринбосари Александр Горов бунинг учун реест ишга туширилишини айтди.

Россия расмийлари баҳорда Crocus City Hallъда содир этилган терактдан кейин миграция сиёсатини кучайтиришни бошлади. Бунга Тожикистон фуқаролари теракт ташкилотчилари сифатида қаралаётгани сабаб бўлди. Шундан сўнг Россиянинг турли ҳудудларида мигрантларнинг иш ва яшаш жойларида рейдлар ўтказилди. Ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолари аниқланганлар депортация қилинди. Кўпгина хорижликларга Россиядаги аэропорт ва назорат-ўтказиш пунктларида киришга рухсат берилмаган ҳолат ҳам кузатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядаги мигрантлар сони эълон қилинди