Туркия кино саноатида қизғин иш олиб бориш билан биргаликда актёрлар ижтимоий тармоқларда ҳам фаолдир. Улар турли брендларни реклама қилиш йўли билан мўмайгина даромад топади.
Фото: Дзен
“Қалбим эшигини қоқ”, “Қуёшни кутиб” каби сериаллар юлдузи Керем Бурсин BMW компаниясига тегишли машина рекламаси учун 17 миллион турк лираси ёки 540 минг доллар даромад олган. Таҳлилчилар бундай юқори гонорарни Туркия давлати доирасида мутлақ рекорд деб атаган. Ҳозирда у интернетдаги энг машҳур турк актёри сифатида фаолият олиб бормоқда.
Фото: Дзен
2023 йилда Керем Бурсин Turkish Airlines компанияси рекламасида ҳам суратга тушган, аммо унинг даромад миқдори ошкор қилинмаган. Ҳозирда Бурсин бир нечта бренд маҳсулотларнинг юзи ҳисобланади.
Жорий йилда актёр йирик маиший техника ишлаб чиқарувчи немис компанияси Bosch билан ҳамкорлик битимини имзолади. Яқин кунларда унинг илк реклама ролиги намойиш этилиши кутилмоқда. Ушбу реклама учун Керем Бурсин 12 миллион лира (380 минг доллар) ҳақ олган.
Фото: Дзен
Реклама орқали яхши даромад тўплаган актёрлар орасида Бурак Ўзчивит ҳам бор. Актёрнинг Instagram саҳифасини 25 миллиондан ортиқ обуначи кузатиб боради ва кичик stories ёки reels орқали Бурак 90 минг доллар даромад олади.
Фото: Instagram
Фото: Instagram “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди