date
views 92

Исроил Ливанга энг йирик ҳаво ҳужумини уюштирди

Исроил Ливанга энг йирик ҳаво ҳужумини уюштирди
Фото: AFP
Исроил армияси 19 сентябрь куни тунда Ливан жанубига энг йирик ҳаво ҳужумини уюштирди. Ҳужум оқибатида “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг 1000 га яқин ракетаси йўқ қилинди. Бу ҳақда яҳудий давлати армияси хабар берди.

Асосий нишон “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий инфратузилмаси бўлган. Оқибатда 100 та учириш қурилмаси, шунингдек, Исроил ҳудудига қарата учиришга тайёр бўлган 1000 дан ортиқ ракета йўқ қилинган. Исроилнинг айрим Telegram каналлари бу сўнгги бир йил ичида “Ҳизбуллоҳ” объектларига қарши амалга оширилган энг йирик ҳужум бўлганини таъкидламоқда.

Ҳужумдан олдин “Ҳизбуллоҳ” жангчилари Исроил армиясининг чегарадаги 17 та позициясига зарба берган.

Исломий қаршилик жангчилари душман Исроилнинг Митулдаги таянч пунктига ракета зарбасини берди”, дейилади Ливан гуруҳи баёнотида.

“Ҳизбуллоҳ” казармалар, бошқа таянч пунктлари ва Исроил армиясининг тўпланиш жойлари ҳам зарба остида қолгани, натижада Исроил ҳарбийлари орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар борлигини маълум қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Ливанга энг йирик ҳаво ҳужумини уюштирди