18:18 / 20.09.2024
21

Украинада ҳарбийлар ва давлат хизматчиларига Telegram’дан фойдаланиш тақиқланди

Украинада ҳарбийлар ва давлат хизматчиларига Telegram’дан фойдаланиш тақиқланди
Фото: Getty Images
Украинада ҳарбий ва давлат хизматчиларига Telegram мессенжеридан фойдаланиш тақиқланди. Тегишли қарор мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши томонидан қабул қилинди.

Кенгаш йиғилишида турли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва вазирликларнинг вакиллари иштирок этди. Мессенжернинг тақиқланишини Украина разведка хизмати раҳбари Кирилл Буданов ҳам қўллаб-қувватлаган.

Мен ҳар доим сўз эркинлиги тарафдори бўлганман ва ҳимоя қилишда давом этаман, бироқ Telegram масаласи сўз эркинлиги масаласи эмас, бу миллий хавфсизлик масаласидир”, деган Буданов.

Мудофаа кучлари вакиллари Telegram мессенжеридан душман томонидан фаол равишда киберҳужумлар уюштириш, фишинг ва зарарли дастурий таъминотни тарқатиш, фойдаланувчиларнинг жойлашувини аниқлаш, ракета зарбаларини мўлжаллаш ва шу каби мақсадларда фойдаланилаётганини айтган.

Ушбу таҳдидларни имкон қадар камайтириш мақсадида давлат ҳокимияти органлари ходимлари, ҳарбийлар, хавфсизлик ва мудофаа соҳаси ходимлари, муҳим инфратузилма оператори ҳисобланган корхоналарнинг хизмат қурилмаларида Telegram ўрнатиш ва ундан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.

Тақиқ мессенжердан фойдаланиш хизмат вазифаларининг бир қисми бўлган шахслар учун мустаснодир.

Украина август ойида Telegram’ни блокировка қилиш вариантларини ўрганаётганди. Мессенжер асосчиси Павел Дуров Францияда ҳибсга олинганидан сўнг Telegram’ни тақиқлаш бўйича янги мунозаралар бошланган.

Сентябрь бошида Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Telegram мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солаётганини айтганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада ҳарбийлар ва давлат хизматчиларига Telegram’дан фойдаланиш тақиқланди