19:12 / 20.09.2024
75

Новосибирскда ўзбекистонлик мигрант ўз ҳамюртини ўлдириб, жасадини бўлакларга бўлиб ташлади

Новосибирскда ўзбекистонлик мигрант ўз ҳамюртини ўлдириб, жасадини бўлакларга бўлиб ташлади
Фото: Россия Тергов қўмитаси
Жорий йилнинг 19 сентябрга ўтар кечаси Новосибирскнинг Ленинский туманида Ўзбекистон фуқароси ўз ҳамюртини ўлдириб, жасадини бўлакларга бўлиб ташлади.

Бу ҳақида Россия Тергов қўмитасининг вилоят бош бошқармаси хабар берди. Терговга жалб қилинган шахс 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, тергов маълумотларига кўра, у ўз ҳамюртининг ҳаётига зомин бўлган.

Маълум қилинишича, пайшанбага ўтар кечаси 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси ватандоши билан спиртли ичимлик ичган. Шундан сўнг эркаклар жанжаллашиб қолган, айбланувчи шеригини табуретка билан уриб ўлдирган.

“Жиноят изларини яшириш мақсадида эркак 44 ёшли танишининг жасадини бўлакларга бўлиб, унинг қисмларини қопларга солиб, сув омбори яқинидаги кимсасиз жойга олиб кета бошлаган”, дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Ҳозирда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган бўлиб, у қотилликда айбланмоқда. Суд унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Новосибирскда ўзбекистонлик мигрант ўз ҳамюртини ўлдириб, жасадини бўлакларга бўлиб ташлади