Фото: The Times
Украинанинг Россияга қарши курашда ёлғиз қолишининг даҳшатли тажрибаси Қўшма Штатларнинг Осиёдаги иттифоқчиларини қўрқитди. Энди Япония минтақада НАТО ўхшашини ташкил қилмоқчи, деб ёзди The Times.
Шу ҳафтада Австралия, Ҳиндистон, Япония ва АҚШ норасмий Quad (тўртлик) гуруҳи раҳбарларининг учрашуви режалаштирилган. Гарчи биринчи навбатда иқлим бўйича ҳамкорликни очиқ эълон қилсалар ҳам, улар учун ҳақиқий оғриқли нуқта хавфсизлик масаласидир. Қисқача айтиладиган бўлса – Хитой таҳдиди.
Хитой ҳукумати аллақачон Quad ҳамкорлигини «АҚШ Совуқ уруши менталитетини акс эттирувчи Хитойга қарши фронт чизиғи, мини-НАТО» сифатида қоралаган. Яқин вақтгача бу айбловлар очиқдан-очиқ масхара қилинган эди, аммо ҳозир ҳақиқий «Осиёча НАТО» яратиш ғояси тобора реал кўринмоқда.
Бундай ташкилотни яратиш зарурати ҳақида Япония собиқ мудофаа вазири Шигеру Ишиба маълум қилган эди.
«Қўшма Штатларнинг Украинани ҳимоя қилишга келмаслиги ҳақиқатдан қўрқинчли, чунки Украина НАТО аъзоси эмас. Шарқий Осиёда бизда коллектив хавфсизлик тизими йўқлиги ҳам ўта муаммоли. Мен уни ташкил этиш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан», деди у.
The Times таъкидлаганидек, ҳатто энг қулай сценарийда ҳам Осиёча НАТО тез пайдо бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди