Фото: ТАСС
BBC рус хизмати «Медиазона» нашри ва кўнгиллилар жамоаси билан биргаликда Россиянинг Украинага қарши уруши пайтида ҳалок бўлган 70 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийларнинг исмларини аниқлади. BBC 20 сентябр, жума куни таъкидлаганидек, 2024 йил ўрталарига келиб, ҳалок бўлган шахснинг ўртача қиёфаси кескин ўзгарган.
«2022 йилда BBC томонидан ўлими тасдиқланган оддий ҳарбий хизматчи тахминан 21 ёшда ва элита бўлинмаларида: махсус кучлар, ҳаво-десант ёки денгиз пиёдасида хизмат қилаётган шартнома бўйича аскар бўлган бўлса, бугунги кунда 40, 50 ва ҳатто 60 ёшлардаги эркаклар кўпроқ фронтга жўнатилмоқда», деб таъкидлайди медиа-компания.
Ҳалок бўлганларнинг энг катта тоифаси - кўнгиллилар. Суриштирувчилар урушда камида 13 781 кўнгилли ҳалок бўлганини айтишди, бу жами тасдиқланган қурбонларнинг 20 фоизини ташкил қилади. Бундан ташқари, 2024 йил сентябр ойидан бери кўнгиллиларнинг ўлими уруш қатнашчиларининг бошқа тоифалари, шу жумладан асирлар (жами аниқланган ўлимларнинг 19 фоизи) ва сафарбар қилинганлардан (13 фоиз) кўп.
Юқоридаги таҳлилга кўра, ҳалок бўлган кўнгиллиларнинг 30 фоизи (4100 киши) 42 ёшдан 50 ёшгача бўлганлардир. Энг кекса кўнгилли жами 71 ёшда, 60 ёшдан ошган 250 нафар кўнгилли урушда ҳалок бўлган. Тадқиқотчилар кўнгиллиларни ёллаш бугунги кунда Украинадаги Россия армияси сафини тўлдиришнинг асосий усули деган хулосага келишди. Шу билан бирга, пул бундай одамлар учун асосий мотивлардан бири бўлиб қолмоқда. Тадқиқотда қайд этилишича, Россия ҳукумати кўнгиллилар оқимини қўллаб-қувватлаш учун минтақавий тўловларни оширмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди