Фото: Reuters
АҚШдаги Boeing авиакорпорацияси ишчилари маошидан норозилик билдириб, иш ташлаш бошлагани тўғрисида хабар берилганди. U.S. News’нинг ёзишича, компания Вашингтон ва Орегон штатларидаги минглаб ходимларини мажбурий таътилга юборишни бошлаган.
Манбаларга кўра, Boeing ва унинг энг йирик касаба уюшмаси ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани боис, Халқаро машинасозлар ва аэрокосмик ишчилар ассоциациясининг намойиш ўтказаётган ишчиларига жорий ҳафтада сўнгги маошлари тўлаб берилган.
Музокара иштирокчилари Boeing ва касаба уюшмалари яна келишиб олишига бирор белги кўринмагани боис ҳар икки томон узоқ муддатли иш ташлашларга тайёргарлик кўришнинг кейинги қадамларини қўйган.
Boeing бош директори Келли Ортбергнинг маълум қилишича, музокаралар бирор натижа келтирмаган бўлсада, компания аввалгидек «тезроқ муросага келишишни тўлиқ қўллаб-қувватлайди».
Ортбергнинг сўзларига кўра, Boeing 777 ва 767 самолётларининг ишлаб чиқарилишини тўхтатиб қўйган иш ташлашларга барҳам бериш ҳозирда устувор вазифага айланган. Жорий ҳафта Ортберг ўз ходимларига компания АҚШдаги иш ташлашда иштирок этмаётган айрим ходимларини вақтинчалик мажбурий таътилга юборишини билдирган.
Ходимларнинг оммавий таътилга чиқариб юборилиши компания узоқ муддатли иш ташлаш жараёнига тайёргарлик кўраётганидан далолат беради. Чунки иш ҳақини 40 фоизга оширишни ва иш унумдорлиги учун тўланадиган мукофот пулларини қайта тиклашни талаб қилаётган ишчилар билан муросага келиш осон бўлмайди.
Аввалроқ компания шартнома амал қилиш муддати давомида иш ҳақини 25 фоизга ошириш, пенсия ҳисобрақамларига бадалларни кўпайтириш, ходимларнинг тиббий суғурта харажатлари улушини камайтириш ва таътил муддатларини узайтиришни назарда тутувчи келишувни таклиф қилганди.
13 сентябр куни Америка авиакорпорациясининг самолётларни йиғиш билан шуғулланувчи заводларида ишловчи 33 минг ходим компания таклифини рад этиб, иш ташлашга чиқди. Бу Boeing ишчиларининг 2008 йилдан буён биринчи иш ташлашидир. Давомийлигига қараб, у Boeing компаниясининг қарийб 10 минг таъминотчиси учун ҳам муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Компаниянинг ўзи эса 3,5 миллиард долларгача зарар кўриши эҳтимоли бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди