Фото: Getty Images
Россиянинг Архангелск вилоятидаги “Плесецк” космодромида РС-28 “Сармат” қитъалараро баллистик ракетаси синов вақтида портлаб кетди. Бу ҳақда OSINT-таҳлилчиси хабар берди.
Таҳлилчилар очиқ разведка манбаларидан маълумотларни тўплаган. Ракета портлагани ҳақидаги хулоса сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар асосида тузилган бўлиб, уларда портлашдан кейинги кратер акс этган.
“Ракета шахтада портлаб, ўзидан улкан кратер қолдириб, синов полигонини вайрон қилди. ‘Сармат’ суюқ ёнилғили ракета бўлгани сабабли, бу фалокат учиришга тайёргарлик ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳам содир бўлиши мумкин”, дейди таҳлилчи.
Полигон ҳудудидаги ёнғин NОАА-20 ва SUОМI NPP сунъий йўлдошлари томонидан қайд этилган.
“Сармат” қитъалараро баллистик ракетаси
“Агар бу ёнилғи қуйиш жараёнида кузатилган бўлса, ҳодиса куни Cobrа Ball парвози қайд этилмаганини шу орқали изоҳлаш мумкин”, дейди таҳлилчи.
“Агенство” нашрига кўра, гап АҚШнинг Boeing RS-135С Cobrа Ball разведка самолёти ҳақида кетмоқда. Бу самолёт “Сармат” ракетаси синовини кузатиш мақсадида Аляскадаги АҚШ ҳарбий базасидан учиб кетган, бироқ ракетанинг учирилиши қайд этилмаган.
“Сармат” ракетасининг “биринчи ва охирги” муваффақиятли учирилиши Россияда 2022 йил 20 апрелда амалга оширилган. Агар ушбу муваффақиятсиз синов ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, бу тўртинчиси бўлади.
Ўз навбатида, “Озодлик радиоси” Россия Мудофаа вазирлиги апрель ойида Астрахандаги Капустин Яр полигонида қитъалараро баллистик ракета муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳақида хабар берганини эслатади. Ўшанда ракетанинг номи кўрсатилмаган.
2023 йил сентябрда “Роскосмос” давлат корпорацияси “Сармат” стратегик ракета мажмуаси “жанговар навбатчиликка қўйилганини” маълум қилганди.
Владимир Путин 2018 йилда Федерал мажлисга мурожаатида “Сармат” ракетаси нафақат Шимолий, балки Жанубий қутб орқали ҳам нишонларга ҳужум қила олишини, ракетага қарши мудофаа тизимидан ўтишини ва катта қувватли, жумладан, гипертовушли ядровий захираларни олиб ўтишини айтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар