date
views 69

Белградда номаълум шахслар стадион майсасини ёқиб юборди

Белградда номаълум шахслар стадион майсасини ёқиб юборди
Фото: Getty Images
Белградда 22 сентябрь куни “Партизан” футбол клуби стадионида ёнғин содир бўлди.

Номаълум шахслар майдонга тез ёнувчи суюқлик сепган, стадион майсасига шиша бутилка бўлакларини сочиб, сўнг майдонга ўт қўйган. “Партизан” раҳбарияти барча керакли маълумотларни ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим қилди, клуб ходимлари ҳозирда майсазорни тиклаш устида ишламоқда.

Маълумот учун, бугун, 23 сентябрь куни Сербия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган “Партизан” — “Црвена Звезда” учрашуви Белградда бўлиб ўтиши керак эди. Бу дерби жаҳон футболидаги энг муросасиз дербилардан бири ҳисобланади.

“Партизан” олти ўйинда 11 очко жамғариб, миллий чемпионат турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. “Црвена Звезда” 7 учрашувдан кейин 19 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Учрашув майдони кўчирилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Белградда номаълум шахслар стадион майсасини ёқиб юборди
-->