
АҚШнинг Бостон шаҳридаги (Массачусетс штати) Эмерсон коллежи ётоқхоналари жойлашган ҳудудда, Тремон-Стрит кўчасида номаълум шахслар пичоқ билан қуролланган ҳолда ҳужум қилган. Бу ҳақда The Boston Globe хабар берди, дейилади "Кун" нашрида.
Ушбу ҳодиса оқибатида 6 киши тан жароҳати олган.
Коллеж маъмурияти талабаларни 2 нафар қуролли шахс озодликда қолаётганидан огоҳлантирган.
Нашрнинг маълумотига кўра, полициячилар кўринишидан бири лотин америкалик, иккинчиси осиёлик бўлган жиноятчиларни қидирмоқда.
Бундан олдинроқ, АҚШдаги бошқа бир ўқув муассасаси ҳудудида, Иллинойс штатидаги университет ҳудудида қуролли ҳужум юз бериши оқибатида 9 киши жароҳатлангани маълум қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар