Фото: Getty Images
АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Пет Райдер Яқин Шарққа қўшимча қўшин юборилиши ҳақидаги қарорни маълум қилди. У қанча қўшимча кучлар киритилиши ва улар қандай вазифаларни бажаришига аниқлик киритмади, деб ёзди «Коммерсант».
Пентагон вакилининг айтишича, Мудофаа вазири Ллойд Остин исроиллик ҳамкасби Йоав Галлант билан телефон суҳбатлари ўтказган ва ўт очишни тўхтатишни ва кучларни Яқин Шарқдаги кескинликни камайтириш учун йўналтиришни сўраган.
«Кескинликни ҳисобга олсак, минтақавий можаронинг кенгайиб кетиш эҳтимоли бор. Менимча, бу ҳали бошлангани йўқ, лекин вазият хавфли», деди Райдер.
Исроил ва Ливан ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани сабабли, АҚШ Давлат департаменти аввалроқ Ливандаги америкаликларга тижорий рейслар мавжуд бўлган пайтда мамлакатни тарк этишни тавсия қилган эди. Департамент, шунингдек, қолишга қарор қилганларга элчихона ёрдам бера олмаслигидан огоҳлантирди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”