Фото: Google Images
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков мамлакатнинг ядровий синовлар ўтказиш эҳтимоли бўйича позицияси ўзгармаганини маълум қилди.
Рябков агар АҚШ синовдан бош тортса, Россия ҳам уларни ўтказмаслигини, шу билан бирга, “Новая Земля” полигонининг инфратузилмаси тўлиқ тайёр эканлигини таъкидлади.
“Ҳеч нарса ўзгармади. Россия Федерацияси президенти белгилаган ва шакллантирганидек, биз бундай синовларни ўтказишимиз мумкин, аммо Қўшма Штатлар синовдан воз кечса, биз ҳам уларни ўтказмаймиз”, деди Сергей Рябков.
Унинг сўзларига кўра, “Новая Земля” полигонининг инфратузилмаси сентябрь ойида АҚШ ҳаракатларига жавобан шай ҳолатга келтирилди, чунки сўнгги бир неча йил ичида Вашингтон ядро синовлари ўтказиладиган полигон инфратузилмасини яхшилашга эътибор қаратган.
Сергей Рябков АҚШнинг Филиппиндаги Тyphon ракета тизимларини қолдириш режасини “хавотирли” деб атади. “Вазиятни баҳолаб, мутахассислар томонидан таҳлил қилинган маълумотлар бўйича хулосаларга қараб барча зарур қарорлар қабул қилинади”, деди вазир ўринбосари.
Россия президенти Владимир Путин март ойида АҚШ ядровий синовларни қайта тиклаш масаласини кўриб чиқаётганини айтган эди. У бу ҳолатда Россия ҳам шундай қилиши мумкинлигини инкор этмади. Россия ўзининг замонавий тарихида ядро синовларини ўтказмаган. АҚШ эса охирги ядровий синовини 1992 йилда ўтказган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди