Фото: COMMONWEALTH MEDIA SERVICES/Handout via REUTERS
Украина президенти Володимир Зеленский АҚШга олиб келган «ғалаба режаси»да республикачи номзод Доналд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонган тақдирда Украина учун кафолатлар ҳам бор. Бу ҳақда 22 сентябр куни The Sunday Times нашри манбаларга таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Зеленский Оқ уйда Жо Байденнинг ўтмишдоши, шунингдек, Республикачилар партиясидан вице-президентликка номзод Жеймс Дэвид Вэнс Украинадаги урушни ҳудудий имтиёзлар орқали тугатишга ваъда берганидан кейин «Американинг Киевни қўллаб-қувватлашини Трампдан ҳимоя қилмоқчи».
Зеленский ўз режасини АҚШнинг амалдаги маъмурияти қўллаб-қувватлашига эришишга уриниб, агар Трамп Оқ уйга қайтса, ўз мамлакатини Россия билан ноқулай тинчлик битимига мажбурланишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда. «Украина ғалаба қозонишини истайдиган барча амалдорлар ўз лавозимида турган бир пайтда буларнинг барчасини бугун қилайлик», — дея Украина президентининг сўзларидан иқтибос келтиради Британия газетаси.
«Украина ғалабаси режаси»
Украина президенти Володимир Зеленский Америка давлат раҳбари Жо Байденга тўрт асосий ва битта қўшимча банддан иборат «Украина ғалабаси режаси»ни тақдим этади. Зеленский CNN журналисти Фарид Закарияга берган интервюсида режанинг айрим тафсилотларини ошкор қилди. Суҳбатдан парчалар 15 сентябр куни «Украинская правда» нашри томонидан чоп этилган.
«Мен бир нечта бандларни тайёрладим. Улардан тўрттаси асосий бандлар, плюс биттаси эса урушдан кейин бизга керак бўлади», деди Зеленский. Унинг сўзларига кўра, гап хавфсизлик, Украинанинг геосиёсий ўрни, жуда кучли ҳарбий ёрдам, шунингдек, иқтисодий ёрдам бўйича қарорлар ҳақида бормоқда. «Агар президент Байден бизнинг режамизни қўллаб-қувватласа, у ва унинг жамоаси бизнинг позициямизни мустаҳкамлайдиган яна бир нарсани қўшса, биз тайёрмиз», - дея қўшимча қилди Украина раҳбари. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди