
Фото: Getty Images
Apple компанияси Россия App Store дўконидан 98 та VPN-иловани ўчириб ташлади, деб хабар беради GreatFire лойиҳаси.
Қайд этилишича, охирги икки ойда — июл бошидан 18 сентябргача — компания қарийб 60 та VPN-иловани ўчириб ташлаган. Цензурага учрайдиган сайтлар ҳолатини кузатиб борувчи лойиҳага кўра, VPN-иловаларнинг 20 фоиздан ортиғи Apple томонидан оммавий огоҳлантиришсиз блокланган.
4 июл куни «Роскомнадзор» Apple ўзининг App Store дўконидаги 25 та VPN-иловани Россия ҳудудида блоклаб қўйганини маълум қилганди.
«Apple томонидан 60 та VPN-илованинг яширинча ўчирилиши нафақат ваҳима келтириб чиқаради — бу рақамли эркинлик ва махфийликка тўғридан тўғри таҳдиддир. Бундай муҳим воситалардан шаффофлик ёки тегишли жараёнсиз фойдаланишни бир томонлама чеклаш, Apple компаниясини ҳукумат цензурасини қўллашга алоқадор қилиб қўяди. Биз Appleʼдан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ўз мажбуриятларини бажаришини ва ушбу ҳаракатлари учун тушунтириш беришини талаб қиламиз», — дейди App Censorship лойиҳаси директори Бенжамин Исмаил.
Россияда VPN-сервисларни блоклаш Украинага қарши тўлақонли урушдан олдин бошланган, аммо охирги вақтларда фойдаланувчилар бунга кўпроқ дуч келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Хитой ҳукумати талаби билан Apple бир қатор иловалар – WhatsApp, Telegram, Signal, Line va Threads мессенжерларини хитойча App Store’дан олиб ташлаганди. Мамлакат кибермакон маъмуриятига кўра, мазкур иловаларнинг айримлари ХХР етакчиси ҳақидаги «шубҳали» сиёсий контентни ўзида сақлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар