Ню-Йоркда Ўзбекистон ва Португалия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

Ню-Йоркда Ўзбекистон ва Португалия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
Фото: ТИВ
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Португалия давлат вазири ва ташқи ишлар вазири Пауло Ранжел билан учрашди.

"Португалия Давлат вазири ва ташқи ишлар вазири Пауло Ранжел жаноблари билан биргаликда Ўзбекистон ва Португалия ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзоладик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Ушбу ҳужжат савдо ва инвестициявий ҳамкорликни сезиларли даражада мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Учрашув давомида икки томонлама ва глобал кун тартибидаги қатор мавзулар ҳам муҳокама қилинди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар