2024 йил сентябр ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг 55 мингдан ортиқ фуқароси Туркияда яшаш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Туркия Миграция хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг 55271 нафар фуқароси яшаш учун рухсатнома олган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат Туркманистон (109530), Россия (91304), Ироқ (78615), Эрон (76897), Сурия (76377) ва Озарбойжондан (71372) кейин еттинчи ўринда бормоқда.
Қисқа муддатли пропискага эга хорижликлар орасида ҳам Ўзбекистон фуқаролари еттинчи ўринда – 24500 нафар. Бу кўрсаткич бўйича Ироқ, Туркманистон ва Сурия етакчилик қилмоқда.
Талабалар визасига эга мамлакатлар орасида Ўзбекистон юқори ўнталикка кира олмади. Оилавий визалар орасида Россия ва Озарбойжондан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди - 13755.
Туркия Миграция хизмати 2024 йил сентябр ойи ҳолатига кўра умумий ҳисобда 1 миллиондан ортиқ турли хил рухсатнома ва виза берган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди