21:48 / 25.09.2024
61

Небензя махсус ҳарбий операцияни якунлаш шартини айтди

Небензя махсус ҳарбий операцияни якунлаш шартини айтди
© Sputnik / Нэнси Сисель
Агар Ғарб Киев режимидан тинч йўл билан қутулишимизга имкон бермаса, Москва Украинадаги махсус операцияни давом эттиради. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишидаги чиқишида маълум қилди.

Биз украиналикларга доимо ҳурмат билан муносабатда бўлганмиз, улар биродар халқ, улар билан узвий тарихий алоқаларимиз бор. Аммо агар Ғарб лагери ҳозирги Киев режими бўлган бу "саратон ўсмаси"дан тинч йўл билан халос бўлишга имкон бермаса, биз махсус ҳарбий операция вазифалари ҳарбий йўл билан ҳал қилмагунча давом эттирамиз", — дея огоҳлантирди у.

Небензя таъкидлаганидек, Россия НАТО ҳарбий блокига қўшилиш режалари билан неонацист русофоб давлатга айлантирилгунга қадар Украина билан тинчликда яшашга доимо тайёр эди.

Дипломат, шунингдек, Киевни инқирозни узоқ муддатли ҳал қилишнинг реал параметрларини “имкон қадар тезроқ” қабул қилишга ва реал бўлмаган “ғалаба режалари”га кирмасликка чақирди.

Зеленский аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Россия билан олиб борилаётган музокараларга қарши чиқди. Бундан ташқари, у ўз нутқида вазиятни ҳал қилиш учун яна ўзининг "тинчлик формуласи" дан фойдаланиш тарафдори эканлигини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Небензя махсус ҳарбий операцияни якунлаш шартини айтди