Фото: Reuters
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампнинг фикрича, вице-президент Камала Ҳарриснинг хатти-ҳаракатлари мамлакат иқтисодига ўзидан олдинги вице-президентлардан кўра кўпроқ зарар келтирган.
“Тарихда ҳеч бир вице-президент АҚШ иқтисодиётига Камала Ҳаррисдан кўра кўпроқ зарар келтирмаган”, деди Трамп Шимолий Каролинада сайловчилар билан учрашувда.
“Тўрт йил олдин бизнинг мамлакатимиздан қўрқишар ва ҳурмат қилишарди. Ҳозир ундай эмас. Бироқ бизнинг мамлакатимиз тез орада яна ҳаммага қўрқув солиб, барчанинг ҳурматига сазовор бўлади. Ҳеч қандай таҳдид мени чўчитолмайди. Ҳеч қандай душман мени қўрқитмайди”, дея қўшимча қилди Трамп.
Аввалроқ Дональд Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилгани хабар берилганди.
“Махсус хизматлар сўнгги ойларда Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампга қарши доимий ва мувофиқлаштирилган ҳужумлар сони кўпайганини аниқлади. Бу ўлим таҳдидларининг мақсади АҚШни беқарорлаштириш ва уни тартибсизлик ҳолатига туширишдир”, деди Трамп сайловолди кампанияси ташвиқотчиси Стивен Чунг.
Ўтган ҳафта Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ва бошқа АҚШ разведка агентликлари эронлик хакерлар Трампнинг сайловолди штаби маълумотларини ўғирлаб, амалдаги президент Жо Байденнинг сайловолди штабига жўнатгани ҳақида хабар берган эди. Август ойида эса Трамп жамоаси хакерлик ҳужумига учраганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”