Фото: Беларус президенти матбуот хизмати
Агар НАТО давлатлари Беларусга ҳужум қилса, Минск Россия билан келишув асосида мамлакатга жойлаштирилган ядровий қуролни қўллайди. Бу ҳақда республика президенти Александр Лукашенко маълум қилди.
«Улар бизга ҳужум қилиши билан ядровий қуролни қўллаймиз. Ва Россия биз томонда», — дейди Лукашенко. Унинг таъкидлашича, РФ президенти Владимир Путин ядровий доктринага ўзгартириш киритиш бўйича яқиндаги нутқида Беларус ўз ҳимояси учун ядровий қуролдан фойдаланиши мумкинлигини тасдиқлаган.
Унинг сўзларига кўра, Полша ва Америка ҳарбийлари аллақачон, Беларус чегарасига келиб бўлган, Полша ҳукумати ҳужум уюштириш учун «қўлини ишқалаб», керакли вақтни кутмоқда. Шу билан бирга, Лукашенко Минск томонидан ядровий қурол қўлланилиши натижасида Россия ҳам жавоб қайтаришидан огоҳлантирди.
«Россия ўзининг бутун ядровий арсеналини қўллайди. Бу эса жаҳон уруши дегани. Ғарб буни хоҳламайди. Улар бунга тайёр эмас. Аммо биз очиқ гапирамиз: қизил чизиқ — давлат чегараси. Уни босдингми — шу он жавоб оласан», — дея таъкидлайди Беларус президенти.
СССР тарқалгач, Беларус ўз ядровий қуролларидан воз кечган ва 1994 йилда Ядровий қуролни тарқатмаслик битимига қўшилган. Республика ҳудудидан ядровий қуроллар 1996 йилнинг ноябрида тўлиқ олиб чиқиб кетилган.
Бироқ 2023 йил мартида Владимир Путин Россия тактик ядровий қуролларини Беларус ҳудудига жойлаштириш режаси ҳақида гапирган эди — у Америка шу каби қуролларини Европа давлатларига жойлаштирганини мисол қилиб келтирган. Ўша йилнинг июни ўрталарида биринчи ядровий зарядлар республикага олиб келинган.
2024 йилнинг ёз фасли бошларига келиб Беларус ҳарбийлари стратегик бўлмаган ядровий қуролни қўллаш бўйича тайёргарликдан ўтди. 25 сентябр куни Путин Хавфсизлик кенгашининг тийиб турувчи ядро кучлари бўйича йиғилишида Россия ўз иттифоқчиси бўлган Беларусга ҳужум уюштирлганида ҳам ядровий қуролни ишга солиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини маълум қилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди