19:41 / 28.09.2024
58

Россияда Ўзбекистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам берган жиноий гуруҳ ушланди

Россияда Ўзбекистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам берган жиноий гуруҳ ушланди
Фото: Россия Тергов қўмитаси
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун ноқонуний миграция канали ташкил этган жиноий гуруҳ фаолиятини тўхтатди. 9 киши ҳибсга олинган.

Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, гумонланувчилар «давлат органлари фаолияти соҳасида билимга эга бўлган ва Россия фуқаролигини бериш бўйича қарор қабул қилишга ваколатли мансабдор шахслар билан алоқада бўлган» ва 2023 йилда уюшган жиноий гуруҳ тузган.

«Гумонланувчилар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари орасидан Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган, аммо бунинг учун қонуний асосга эга бўлмаган шахсларни қидирган. Кейинчалик, улар 150 минг рублдан 350 минг рублгача бўлган пул мукофоти учун Украина фуқаролигини тасдиқловчи сохта пластик паспортлар ва Донецк ҳудудида чет эл фуқароларига Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш имконини берувчи сохта рўйхатга олиш гувоҳномаларини тайёрлаган», дейилади хабарда.

Жиноий тергов доирасида Москва, Донецк, Ростов-Дон ва Тула шаҳарларида 30 та тинтув ўтказилиб, кўплаб давлат идоралари ва муассасаларининг, шу жумладан хорижий давлат штамплари, муҳрлари ва бланкалари мусодара қилинган.

Ҳибсга олинганларга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 322.1-моддаси («Ноқонуний миграцияни ташкил этиш») бўйича айблов қўйилди.

Тергов органларига ноқонуний равишда Россия фуқаролигини олган хорижий фуқаролар ҳам келтирилган. Уларни фуқароликдан маҳрум қилиш ва кейинчалик депортация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Жиноий гуруҳ «хизматларидан» Тожикистон ва Ўзбекистоннинг қанча фуқароси фойдалангани кўрсатилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Ўзбекистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам берган жиноий гуруҳ ушланди