Фото: Getty Images
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳни Байрут чеккасида йўқ қилиш учун 80 дан ортиқ бомба ташлади, дея Ynet ахборот портали хабар берди.
“Исроил мудофаа кучлари вакили Насруллоҳни “Янги тартиб” деб номланган операция бўйича йўқ қилиш давомида бункерга ҳар бири бир тонна оғирликдаги 80 дан ортиқ бомбани ташлади”, дейилади хабарда.
Бир кун аввал Байрутда ўнга яқин портлаш содир бўлгани хабар берилган эди. Исроил ҳарбийлари Даҳия тумани марказидаги турар жой бинолари остида жойлашган “Ҳизбуллоҳнинг асосий қароргоҳига ҳаводан зарба берилгани ҳақида маълум қилган.
Исроил армияси Насруллоҳ ва шиа ҳаракатининг жанубий фронти қўмондони Али Каркийнинг йўқ қилинганини расман тасдиқлаган.
Исроил армияси тақдим қилган инфографикага кўра “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий-сиёсий раҳбарияти орасида минтақа қўмондони Абу Али Ридадан бошқа ҳеч ким тирик қолмаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди