Фото: Cfoto/Zuma Press
Apple корпорацияси ChatGPT’ни яратган OpenAI компаниясини молиялаштириш бўйича музокаралардан чиқди, деб хабар беради The Wall Street Journal.
Нашрнинг қайд этишича, Apple бошқа йирик юқори технологияли компанияга молиявий сармоя киритиш имкониятини муҳокама қилгани — бу камдан кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.
OpenAI’ни олдингидек Кремний водийсининг бошқа йирик компаниялари — Microsoft ва Nvidia, шунингдек, Thrive Capital венчур компанияси, Tiger Global Management инвестиция ва БАА ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган MGX компаниялари молиялаштириш ниятида.
Thrive Capital ChatGPT ихтирочисига 1 миллиард долларга яқин сармоя киритмоқчи. Нашр маълумотларига кўра, Microsoft ҳам худди шунча маблағ ажратмоқчи — бунга қадар OpenAI ушбу компаниядан 13 миллиард доллар олган.
OpenAI’ни молиялаштиришнинг навбатдаги раундида 6,5 миллиард долларгача маблағ жалб этиш режа қилинган.
Июн ойида Apple компанияси OpenAI билан ChatGPT’дан ўзининг сунъий интеллект дастурларида фойдаланишга келишиб олганди. Nvidia эса ўз навбатида, энг замонавий чипларини ишлаб чиқаришга қаратилган тадқиқот лойиҳалари доирасида OpenAI билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди