Фото: AFP
Исроил армияси томонидан “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ қандай йўқ қилингани акс этган кадрлар эълон қилинди. Саудия Арабистонининг Al Arabiya телеканали воқеани моделлаштирди.
Маълум қилинишича, тонналаб бомбалар билан 6 та бино ва бункерлар портлатиб юборилган. Ҳасан Насруллоҳни йўқ қилиш учун Исроил 80 дан ортиқ бомбадан фойдалангани айтилмоқда. Воқеа жойидан “Ҳизбуллоҳ” етакчисининг жасади топилган. Насруллоҳ портлашдан ўлган бўлиши мумкин, унинг танасида жароҳатлар қайд этилмаган.
“Ҳизбуллоҳ” етакчисининг ўлимини тасдиқловчи баёнотида унинг қандай ўлдирилгани ва дафн маросими қачон ўтказилиши ҳақида маълумот бермаган.
Ливанда 30 сентябрдан 2 октябргача уч кунлик мотам эълон қилинган. Исроилнинг Ливанга ҳужумлари оқибатида қурбонлар сони 1030 кишига етди.
28 сентябрь куни Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг Байрутдаги штаб-квартирасига ҳаво ҳужуми уюштирди. Яҳудий давлати ҳужумда Насруллоҳ ҳалок бўлганини эълон қилди. Кейинроқ “Ҳизбуллоҳ” 30 йилдан ортиқ вақт давомида гуруҳга раҳбарлик қилган етакчининг вафот этганини тасдиқлади. “Ҳизбуллоҳ” етакчисининг ўлими ҳақидаги хабарлар туфайли Али Хоманаий хавфсиз жойга кўчирилди.
Исроил армияси 2023 йил 8 октябрдан бери “Ҳизбуллоҳ” билан назорат остида жанговар ҳаракатлар олиб бормоқда. 23 сентябрь куни Ливан жанубидаги шаҳарлар, шунингдек, Бекаа ва Баалбек вилоятларига юзлаб ҳаво ҳужумларини амалга оширилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Украина ҚК Днепр дельтасидаги энг йирик ороллардан чиқариб юборилди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Имом Бухорийнинг яна бир асари ўзбек тилига ўгирилди