22:11 / 29.09.2024
54

АҚШ ядро қуролини Осиёга жойлаштириш таклиф қилинди

АҚШ ядро қуролини Осиёга жойлаштириш таклиф қилинди
Фото: iStock
АҚШ ядро қуролини Осиё-Тинч океани минтақасида жойлаштириш таклиф қилинди. Япония Либерал-демократик партияси раиси лавозимига сайланган Сигеру Исиба буни муҳокама қилиш кераклигини айтди.

Амалдор Япониядаги Америка контингентининг мақоми тўғрисидаги келишув қайта кўриб чиқилганда буни инобатга олиш кераклигини билдирди.

Исибанинг сўзларига кўра, Осиёда НАТОдаги каби жамоавий ўзини ўзи ҳимоя қилиш тизимининг йўқлиги минтақада янги ҳарбий можаролар пайдо бўлиш хавфини келтириб чиқаради. Хусусан, у Хитойнинг Япония ороллари атрофида ҳарбий фаоллиги ортиб бораётганидан хавотир билдирди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, Япония ҳарбий кучларини мустаҳкамлаш Хитойни Осиёда ҳарбий куч ишлатишдан тўхтатиш имконини беради.

Мамлакатимизни ўраб турган геосиёсий инқироз шу даражага етдики, исталган пайтда уруш бошланиши мумкин. Хитой, Россия ва Шимолий Корея ядро альянсини жиловлашни таъминлайдиган НАТОнинг Осиё версияси керак. НАТОнинг Осиё версияси АҚШ билан ядровий қуролдан биргаликда фойдаланишни ёки минтақага ядровий қурол олиб киришни аниқ ҳисобга олиши керак, деди Исиба.

Сигеру Исиба парламент томонидан тасдиқлангандан кейин 1 октябрдан бошлаб Япониянинг янги бош вазири бўлади. Сайлов кампанияси пайтида у Япониянинг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва “Осиё НАТО”сини яратиш ва унга Вашингтонни киритиш тарафдори эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ядро қуролини Осиёга жойлаштириш таклиф қилинди