Фото: Видеодан кадр
Исроил армияси Ғазо сектори ва Ливанга ҳужум фонида Яманга ҳам авиазарбалар беришни бошлади. Бу ҳақда яҳудий давлати армияси хабар берди.
Маълум қилинишича, Худайда шаҳридаги порт ва электр станциясига ҳужум қилинган. Исроил армияси ҳужумни тасдиқлаган. Улар Яман ҳусийларининг Исроил чегарасидан 1800 километр узоқликдаги объектлари нишонга олинганини айтган. Операцияни яҳудий давлатининг ўнлаб қирувчи самолётлари амалга оширган.
“Исроил мудофаа армияси нефть импорти учун ишлатиладиган электр станциялари ва портга ҳужум қилди. Ҳусийлар режими мақсадли инфратузилма ва портлар орқали ҳудудга Эрон қурол-яроғлари ва ҳарбий таъминотларни, шу жумладан нефтни етказиб бермоқда. Ҳужум Исроил ҳудудига ракеталар учирилишига жавобан амалга оширилган”, дейилади яҳудий армияси баёнотида.
Ўз навбатида, Axios нашри Исроилнинг Ямандаги Ходейда шаҳрига зарбаси АҚШ Марказий қўмондонлиги билан мувофиқлаштирилганини маълум қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди