Фото: Mohammed Zaatari/AP
Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи ўзининг марҳум раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг жасадини топди. Бу ҳақда 29 сентябр, якшанба куни Reuters ва AFP ахборот агентликлари ҳаракатнинг ўзидаги манбаларига таяниб хабар берди. Уларнинг сўзларига кўра, Насруллоҳнинг танасида очиқ жароҳатлар йўқ. Бу унинг портлаш тўлқини таъсиридан ўлган бўлиши мумкинлигини англатади.
«Унинг жасади шанба куни топилди», деди «Ҳизбуллоҳ» манбаси журналистларга. Унга кўра, Насруллоҳ билан видолашув ва дафн маросимининг санаси ҳали белгиланмаган.
Насруллоҳ 27 сентябр куни Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) ҳаракатнинг Байрут чеккасида жойлашган ерости қўмондонлик марказига ҳаво ҳужуми уюштириши натижасида ҳалок бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, «Ҳизбуллоҳ» қароргоҳидан фақат харобалар ва 30 метр чуқурликдаги улкан ўра қолган. Насруллоҳ Ливандаги ҳаракатга 30 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган. У билан бирга гуруҳнинг яна бир қанча юқори мартабали қўмондони, шунингдек, Эрон маълумотларига кўра, Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўмондони ўринбосари ҳалок бўлган.
Исроил Ливан ҳудудига ҳужум қилишда давом этмоқда
29 сентябр куни Исроил мудофаа кучлари Ливан жанубида «Ҳизбуллоҳ»нинг яна 120 та нишонига зарба йўллагани ҳақида хабар берди. Бу нишонлар орасида жангчилар қўмондонлик пунктлари, қурол-яроғ омборлари ва инфратузилма бўлган, дея аниқлик киритди ЦАҲАЛ.
Бундан ташқари, Исроил ҳарбийлари гуруҳнинг яна бир қўмондони Набил Каукнинг йўқ қилинганини эълон қилди. «Ҳизбуллоҳ» ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермади, бироқ ҳаракат тарафдорлари бир кун аввал Каукнинг ўлими ҳақидаги хабарларни чоп этишди.
Al Jazeera телеканали Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Исроилнинг Ливандаги кун давомида берган зарбалари натижасида 77 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Улардан қанчаси «Ҳизбуллоҳ» жангчилари эканлиги аниқланмаган.
Шунингдек, Исроил ҳарбийлари Ливандан Исроил шимолига отилган снарядни тутиб олгани ҳақида хабар беришди. Энг йирик порт шаҳар Ҳайфа ва унинг атрофида сиреналар янгради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди