12:22 / 30.09.2024
100

Зеленский Путиннинг ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди

Зеленский Путиннинг ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
Фото: Getty Images
Украина президенти Владимир Зеленский россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда сиёсатчи телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳеч ким Россия президентининг миясида нима борлигини билмайди.

"У исталган вақтда, исталган давлатга қарши ядро қуролини ишлатиши мумкин. Унинг буни қилишига ишончим комил эмас. Мен сизга ўз фикрларимни айтяпман, лекин худога шукурки, мен Путин эмасман. Аниқ билолмайман, чунки у доим ҳам ўзини адекват тутмайди. Ҳар қандай адекват одам шунчаки Украинага келиб, у қилган ишларни қилмайди", дея таъкидлади сиёсатчи.

Украина президенти Россия раҳбари “бошқаларнинг ҳаётини бошқариш”ни ҳам яхши кўришини айтди.

"Айнан шунинг учун ҳам у ядровий қуролдан фойдаланишдан қўрқиши керак, деб ўйлайман", дея қўшимча қилди Зеленский.

Путиннинг ядровий таҳдиди

Россия президенти оддий қурол билан “критик таҳдид” ҳам ядровий қуролдан фойдаланишга сабаб бўлишини айтди. У ядровий доктринанинг ўзгаришини истисно қилмади. Шу билан бирга, ҳозирда ядровий қуролдан фойдаланиш ҳақида “ҳатто ўйлаш”нинг ҳожати йўқлигини айтди.

Путинга кўра, янгиланган ядро доктринаси лойиҳасида ядровий тийиб туриш сиёсати олиб бориладиган давлатлар ва ҳарбий иттифоқлар тоифаси кенгайтирилади.

"Россия томон ҳаво-космик ҳужум воситаларининг йўлга қўйилгани тўғрисидаги ишончли ахборот ядровий жавобни келтириб чиқариши муқаррар. Россия Беларусга нисбатан тажовуз содир этилган тақдирда ҳам ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади", деди Кремль раҳбари.

Россия чегарани кесиб ўтишда ракета ва дронларнинг оммавий учирилиши ҳақидаги ишончли маълумотлардан кейин ядро қуролидан фойдаланиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Путиннинг ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди