Фото: “iStock.cоm”
Ғарб давлатлари Украинага ёрдамни қисқартириш ва маблағларни ички эҳтиёжларни қондиришга йўналтириш учун сабаб қидирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
“Кўпгина Ғарб иттифоқчилари аллақачон Украинага мўлжалланган маблағларни ички эҳтиёжларни молиялаштиришга йўналтириш учун сабаб қидирмоқда”, дейилади хабарда.
Нашрнинг қайд этишича, Германия 2025 йилда Украинага ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ давлат бюджети бандларини қисқартиришни режалаштирмоқда.
Шунингдек, жанговар ҳаракатлар тўхтатилишидан Ғарб ҳам Киевга кўрсатилаётган ёрдам миқдорини камайтириш учун сабаб сифатида фойдаланиши мумкинлиги таъкидланган.
Россия ўз навбатида Украинага қурол етказиб бериш келишувга халақит бермоқда, НАТО давлатларини можарога бевосита жалб қилмоқда, деб ҳисоблайди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини айтган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО можарода бевосита иштирок этмоқда, жумладан, нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш билан ҳам шуғулланмоқда. Кремль Украинани Ғарб қуроллари билан таъминлаш музокараларга ҳисса қўшмаслигини айтиб, аксинча таъсир кўрсатишини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди