Фото: Hummam Sheikh Ali/Xinhua/picture alliance
Исроилнинг Ливанда «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатига қарши ҳарбий амалиёти бошланганидан бери юз мингга яқин одам мамлакатдан қўшни Сурияга қочиб ўтган. Бу ҳақда 30 сентябр, душанба куни БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди маълум қилди.
Грундининг сўзларига кўра, чегарага келаётган одамлар оқими тўхтамаган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги қўшимча қилишича, БМТ ходимлари Сурия чегарасидаги тўртта назорат-ўтказиш пунктида янги келганларга ёрдам бериш учун маҳаллий ҳокимият ва Қизил Ярим ой ходимлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Аниқлик киритилишича, қочқинларнинг 60 фоизга яқини сурияликлар, қолган 40 фоизи ливанликлардир.
Аввалроқ Ливан бош вазири Нажиб Микати Исроилнинг мамлакат бўйлаб йирик ҳаво ҳужумлари бошланганидан сўнг, уйларини ташлаб кетганлар сони бир миллионга яқинлашганини айтган эди. У буни «Ливан тарихидаги одамларнинг энг катта кўчиши» деб атади.
Исроил Ливан жанубида «Ҳизбуллоҳ»га қарши операция бошлади
Исроил Ливан жанубидаги чегара ҳудудида «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи нишонларига қарши «чекланган, маҳаллийлаштирилган ва мақсадли рейдлар» бошлади. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) 1 октябрга ўтар кечаси баёнот берди.
Баёнотда, Исроил ҳаво кучлари ва ЦАҲАЛ артиллерияси ҳудуддаги ҳарбий нишонларга «аниқ зарбалар» бериб, Исроил қуруқликдаги кучларини қўллаб-қувватлаётгани айтилади. «Шимол ўқлари» операцияси мавжуд вазиятни баҳолашга мувофиқ ва Ғазо сектори ва бошқа ҳудудлардаги жанглар билан параллел равишда давом этади, дея таъкидлайди ЦАҲАЛ.
Душанба куни кечқурун Al Arabiya ва Al Hadath телеканаллари Исроил танклари Рмейш қишлоғи ҳудудида жойлашгани ҳақида хабар беришди. Бундан олдин Исроилнинг зирҳли техникалари артиллерия ва авиация ниқоби остида Ливаннинг чегара ҳудудларига кириб келгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди