12:22 / 02.10.2024
70

Киев: Россия Запорижжя АЭС таъминот линиясини узиб қўйди

Киев: Россия Запорижжя АЭС таъминот линиясини узиб қўйди
Фото: Konstantin Mihalchevskiy/SNA/IMAGO
Украина Энергетика вазирлиги 1 октябр, сешанба куни Россия Запорижжя атом электр станцияси подстанциясига ҳужум қилгани ва таъминот линияларидан бирини ўчиргани тўғрисида хабар берди. Электр станция яна блэкаут хавфи остида, бу Запорижжя АЭСда авария хавфини туғдиради, дея огоҳлантирди мамлакат энергетика вазири Герман Галушченко.

«Биз АЭХА резолюциясини зудлик билан амалга оширишни ва АЭСни Украина назорати остига қайтаришни талаб қиламиз, Запорижжя атом электр станциясининг хавфсиз ишлаши фақат Украина назорати остида бўлиши мумкин», деб таъкидлади Галушченко.

Украина энергетиклари Россия Федерацияси томонидан эгаллаб олинган атом электр станциясини имкон қадар тезроқ тўлиқ қувват билан таъминлаш мақсадида отишма оқибатларини бартараф этиш устида ишламоқда, дея қўшимча қилди Энергетика вазирлиги.

Сентябр ойи бошида Украинанинг «Энергоатом» давлат энергетика компанияси Запорижжя электр станциясининг таъминот линияларидан бири Россиянинг ўққа тутилиши натижасида шикастлангани ҳақида хабар берган эди.

Зеленский БМТда: Россия Украина АЭСга зарба беришни режалаштирмоқда

Украина президенти Володимир Зеленский Ню-Йоркда БМТ Бош ассамблеяси олдидан сўзлаган нутқида, Россия Украина ядровий иншоотларига қарши ҳужумлар режалаштираётганини айтди. Украина разведкаси Россиянинг Украина атом электр станциялари ва инфратузилмаларига уларни энергия тизимидан узиб қўйиш мақсадида зарба бериш режалари ҳақида хабар қилди, деди у 25 сентябр куни.

«Ҳар қандай ракета ёки дрон зарбаси, энергия тизимидаги ҳар қандай жиддий воқеа ядровий фалокатга олиб келиши мумкин», — дея огоҳлантирди Украина президенти. «Бундай кун ҳеч қачон келмаслиги керак. Москва буни тушуниши керак ва бу қисман сизнинг тажовузкорга босим ўтказиш қарорингизга боғлиқ», — деди у.

У ўз мамлакати ҳамкорларига қўшимча ёрдам сўраб мурожаат қилди. Россия босқинидан ўзини ҳимоя қилаётган Украинани қўллаб-қувватлаш биринчи навбатдаги устувор вазифа бўлиб қолиши керак, деди у. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия барча иссиқлик электр станцияларини ва мамлакатдаги гидроэлектростанцияларнинг муҳим қисмини вайрон қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев: Россия Запорижжя АЭС таъминот линиясини узиб қўйди