20:31 / 02.10.2024
2

Дуров фарзандларининг онаси Telegram асосчиси билан ҳаёти ҳақида фильм суратга олмоқчи

Дуров фарзандларининг онаси Telegram асосчиси билан ҳаёти ҳақида фильм суратга олмоқчи
Фото: missbolgar / Instagram
Ўзини Павел Дуровнинг уч фарзанди онаси деб таништирган Ирина Болгар шахсий ҳаёти асосида ҳужжатли фильм суратга олиш ва китоб чоп этиш нияти ҳақида маълум қилди.

Аёлнинг аниқлик киритишича, у “вазиятни ошкора қилиш ҳақида ҳеч қачон ўйламаган”, аммо тадбиркор ҳибсга олинганидан сўнг бутун дунё журналистлари у билан боғлана бошлаган. Болгар вазиятга ойдинлик киритиш, обрўсини ёлғон ва туҳматдан ҳимоя қилиш учун изоҳ беришга мажбур бўлганини таъкидлаган.

Шунингдек, аёл Telegram асосчиси бир ярим йил аввал унга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатганидан кейин пул топишнинг қўшимча йўлларини қидираётганини айтган. У ўзининг топгани фақат болалар учун асосий таъминот учун етарли эканини, лекин хусусий мактаблар, мактабдан ташқари машғулотлар ва таътил саёҳатлари учун етарли эмаслигини қўшимча қилган.

Ҳозир мен нашриётлар билан китоб чиқариш ва ҳужжатли фильм сценарийси бўйича продюсерлар билан музокаралар олиб бормоқдаман”, дейди у.

Болгарнинг сўзларига кўра, унинг шахсий кундалигида минглаб фотосуратлар ва видеолар, шунингдек, ёзишмалар ва қайдлар мавжуд.

Яқинда Ирина Болгар ўзининг шахсий блогида Дуров 2022 йил охирида болалари билан мулоқотни тўхтатганини ёзган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дуров фарзандларининг онаси Telegram асосчиси билан ҳаёти ҳақида фильм суратга олмоқчи
ePN