Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Кабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида мамлакатда камида 5-6 нафар миллиардер ва 200 га яқин миллионер борлигини маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, уларнинг аксарияти пулларини хориждаги офшорларда сақлайди.
“Шунинг учун ҳам биз легаллаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилганмиз. Бироқ ҳалигача улар ўз пулларини мамлакатга тўлиқ қайтарганлари йўқ. Шу билан бирга, улар орасида маблағларининг бир қисмини Қирғизистондаги қурилиш соҳасига сармоя сифатида киритганлар бор”, деди Жапаров.
Президентнинг сўзларига кўра, Қирғизистон расмийлари иқтисодиёт ва давлат учун фойдали бўлган барча лойиҳаларни, бундай ташаббус кимдан чиқишидан қатъи назар, қўллаб-қувватлашга тайёр.
2024 йил февралида Жапаров “бадавлат фуқаролар”га мурожаат қилиб, уларни чет элдаги мол-мулк ва маблағларни легаллаштириш учун мамлакатда қабул қилинган қонундан фойдаланишга чақирган эди. Бунга мисол сифатида Садир Жапаров ўзнинг 20 миллион долларга тенг мол-мулкини легаллаштирганини билдирган.
2023 йилнинг июнида Қирғизистонда “Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ихтиёрий равишда легаллаштириш ва амнистия қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Мамлакат расмийлари ушбу ҳужжатдан мақсад “жисмоний шахсларнинг мол-мулки ва даромадларини ихтиёрий равишда декларация қилишнинг ҳуқуқий механизмини яратиш орқали қонуний иқтисодий муомалага жалб қилиш” эканини билдиришган.
Қонун қабул қилинганидан бир йил ўтгач, Қирғизистон парламенти мазкур қонунга тузатишларни маъқуллаб, активларни легаллаштириш муддатини 2024 йил охиригача узайтириб берган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”