Фото: AFP/Getty Images
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп, агар қайта сайланса, иккинчи муддати тугагунга қадар «америкаликлар Марсга етиб боради» деб ваъда берди. Бу ҳақда Трамп 5 октябр куни аввалроқ ўзига суиқасд уюштирилган Батлердаги (Пенсилвания) сайловолди ташвиқоти митингида айтди, деб ёзди Sky News.
Митингда Tesla ва SpaceX асосчиси, X ижтимоий тармоғининг эгаси Илон Маск бир неча дақиқа саҳнага чиқди. Трамп уни таништирар экан, «сўз эркинлигини сақлаб қолгани ва кўплаб ажойиб нарсаларни яратганини» айтди. «Биз америкалик астронавтларни коинотга юборишимиз мумкин бўлган ягона сабаб — Маск», деди Трамп.
Трампнинг Батлердаги митингда қилган нутқи анъанавий баёнотлар ва ваъдалардан иборат бўлди: «коррупциялашган тизим» билан курашиш, АҚШ ташқи сиёсатига «ҳурмат»ни тиклаш, Америкага жиноятчилар кириб келаётган «очиқ чегаралар»ни ёпиш. У ўз нутқини «Америка орзусини қайтариш» ва «ҳар бир оилага фаровонлик» ваъдаси билан якунлади.
АҚШ президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрга белгиланган. 6 октябрдаги сўров натижаларига кўра, Ҳаррис Трампдан 2,5 фоиз пункт олдинда – 48,4 фоизга нисбатан 45,9 фоиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди