Стокгольмда Швеция қироллик фанлар академиясининг Нобель қўмитаси кимё бўйича лауреатларни эълон қилинди. 2024 йилги мукофот “оқсилни ҳисоблаш дизайни учун” америкалик Девид Бекер ва “оқсил тузилиши прогнози учун” британиялик Демис Ҳассабис ва Жон Жамперга берилди.
Британиялик олимлар деярли барча маълум оқсилларнинг тузилишини прогнозлаш учун сунъий интеллектдан муваффақиятли фойдаланган. Уларнинг кашфиётлари катта аҳамиятга эга.
Америкалик олим ютуғи
Девид Бейкер бутунлай янги турдаги оқсилларни яратган. Суратда Bakeр лабораториясида Rosetta компьютер дастуридан фойдаланган ҳолда яратилган кўплаб оқсиллардан бир нечтаси кўрсатилган.
Бейкернинг тадқиқот гуруҳи фармацевтика, вакциналар, наноматериаллар ва майда сенсорлар сифатида ишлатилиши мумкин бўлган оқсилларни кашф қилмоқда.
Бртаниялик олимлар ютуғи
Демис Ҳассабис ва Жон Жампер 50 йилдан бери ҳал этилмаган муаммони — оқсилларнинг мураккаб тузилишини олдиндан башорат қилиш учун AlphaFold2 номли сунъий интеллект моделини яратди. Улар мазкур модел ёрдамида инсон оқсилларининг тузилишини ҳисоблаган.
Google DeepMind AlphaFold2 кодини ҳам оммага очиқ қилди ва уни ҳар ким ишлатиши мумкин. Сунъий интеллект модели тадқиқотчилар учун ҳақиқий хазинага айланди. 2024 йил октябрь ойига келиб, 190 мамлакатдан икки миллиондан ортиқ киши AlphaFold2 дан фойдаланган.
Расмда AlphaFold2 нинг тадқиқотчиларга қандай ёрдам бераётганини кўрсатувчи кўплаб мисоллардан айримлари тасвирланган.
Лауреатларни тақдирлаш маросими Стокгольмда 10 декабрь куни, Альфред Нобель вафот этган куни бўлиб ўтади. 2024 йилда мукофот миқдори 11 миллион швед кронаси ёки тахминан 1,06 миллион долларни ташкил этади. Пул мукофотидан ташқари, Швеция қироли совриндорларга медал ва дипломларни топширади.
10 октябрда адабиёт, 11 октябрь куни Ослода тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреатлари номи эълон қилинади. Шунингдек, 14 октябрда Швеция банки томонидан 1968 йилда таъсис этилган Альфред Нобель мукофотининг иқтисод бўйича совриндори маълум бўлади.
2023 йилги кимё бўйича Нобель мукофоти ҳам уч нафар олимга берилганди. Булар — америкалик олимлар Мунги Бавенди ва Луис Брюс, шунингдек, Американинг Nanocrystals Technology Inc компаниясида ишловчи совет ва рус олими Алексей Екимовлар. Мукофот олимларга “квант нуқталарини яратиш ва синтез қилиш усулини ишлаб чиққани учун” берилганди.
Нобель мукофоти, Кимё бўйича, Оқсилни ҳисоблаш дизайни, Девид Бекер, Оқсил тузилиши, Демис Ҳассабис, Жон Жампер “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи