06:00 / 11.10.2024
77

Индонезияда акула қорнидан америкалик сайёҳнинг жасади топилди

Индонезияда акула қорнидан америкалик сайёҳнинг жасади топилди
Фото: Аsiа Pacific Press
Индонезияда акула тутган балиқчи уни одатий кўринишга эга бўлмагани учун дарҳол сўйишга қарор қилди ва йиртқич ичидан одам қолдиқларини топди.

Кейинчалик аниқланишича, тана қолдиқлари америкалик 68 ёшли сайёҳ Коллин Монтфортга тегишли бўлган.

Мичиганлик Монтфорт турмуш ўртоғи билан Индонезияга етти ҳафталик таътилга борган. 26 сентябрь куни эр-хотин Ҳинд океанига шўнғишга қарор қилган. Йўриқчи сайёҳлар гуруҳини Алор архипелагига яқин жойлашган пляжга олиб борган. Ғаввослар етти метргача чуқурликка шўнғиган.

Аёл кучли оқим сабабли гуруҳдан ажралган, қолганларнинг ҳаммаси қайиққа қайтишга муваффақ бўлган. Монтфорт Коллин сувда ғойиб бўлган. Қутқарувчилар уни саккиз кун давомида излаган, бироқ натижа бўлмаган.

Акулани касал бўлгани учун овладик. Мен у пластмасса ёки балиқ тўрини ютиб юборган деб ўйладим. У сўйилди, ичидан эса қора ғаввослар кийимидаги аёлнинг қолдиқлари чиқди”, деди балиқчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда акула қорнидан америкалик сайёҳнинг жасади топилди