93
Польша Россиянинг эҳтимолий босқинига қандай жавоб бермоқчи: “Санкт-Петербургга ҳужум қиламиз”
Фото: Getty Images
Украинадаги урушдан сўнг Россия ўзининг “империалистик экспансионизмини” Эстония, Латвия, Литва ва Польшага йўналтириши мумкин. Бу ҳақда Литва президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Кястутис Будрис Defending Baltics конференциясида маълум қилди.
Будриснинг айтишича, агар Беларусь Иттифоқ давлати деб номланувчи тузилманинг тўлиқ аъзосига айланса, бундай сценарийнинг эҳтимоллиги ортиб боради.
“Украина бизга бир неча йил вақт беради. Агар Россия Украинада ғалаба қилса, бизда Лвовда битта, Брестда битта ва Гроднода битта рус дивизияси пайдо бўлади”, деди Польша бош штаби бошлиғи Раймунд Анжейчак.
Унинг сўзларига кўра, агар Россия қўшинлари Литва билан чегарадан ўца, “тезкор жавоб” бўлади.
“Биринчи куни эмас, биринчи дақиқаданоқ. 300 километр радиусдаги барча стратегик объектларга зарба берамиз. Биз тўғридан тўғри Санкт-Петербургга ҳужум қиламиз”, деди Анжейчак.
У Европа давлатлари “ташаббусни ўз қўлига олиши”, Россияга Польша ёки Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум қилиш умумий қарама-қаршиликнинг бошланиши бўлишини тушунтириши кераклигини айтди.
Польша ҳозирда 900 километргача узоқликка ета оладиган 800 та ракета харид қилмоқда. Улар Россия ҳужум қилган тақдирда ишлатилади.
“Биз НАТОнинг айрим пойтахтларида бешинчи моддани қўллаш ёки қўлламаслик ҳақидаги қарорини кутиб ўтирмасдан, ўзимиз зудлик билан жавоб зарбасини беришга қодир бўлишимиз лозим”, деди Литва армияси қўмондони Раймундас Вайкшнорас.
Польша, Россия, Эҳтимолий босқини, Жавоб бермоқчи, Санкт-Петербург, Ҳужум қиламиз “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Тошкент вилоятида салкам 7 кило оғирликдаги чақалоқ туғилди