Фото: РИА Новости
Россия можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича конференциялар ўтказиш ҳақидаги Украина расмийларининг баёнотларига қизиқиш билдирмаяпти, дея Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилди.
“Мен турли даражадаги Украина вакиллари томонидан вақти-вақти билан айтиладиган маълумотларни кузатиб бормайман. Бу бизга қизиқ эмас”, дейди Лавров XIX Шарқий Осиё саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
Лавровнинг таъкидлашича, Россиянинг Украина билан можарони ҳал қилиш масаласидаги позицияси июнь ойида президент Владимир Путин томонидан баён этилган.
“Бу позиция изчил амалга оширилмоқда, биз ишни мантиқий якунига етказамиз”, дея қўшимча қилган дипломат.
Ўт очишни тўхтатиш ва музокараларга ўтиш шартлари ДХР ва ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудидан Украина қўшинларини олиб чиқиб кетиш, шунингдек, Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортишини ўз ичига олган.
ОАВ Украина ноябрь ойида АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан иккинчи тинчлик конференциясини ташкил қилмоқчи эканини хабар қилганди. 15—16 июнь кунлари Швейцарияда бўлиб ўтган биринчи саммитдан фарқли ўлароқ, бу сафар Россияни таклиф этиш режалаштирилган эди.
Бироқ 8 октябрь куни Украина президенти офиси вакили Даря Заривная халқаро саммит бу муддат ичида ўтказилмаслигини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”