07:55 / 12.10.2024
88

Курск вилоятида асир олинган Украина разведкачилари алмашинувдан бош тортди

Курск вилоятида асир олинган Украина разведкачилари алмашинувдан бош тортди
© Sputnik
Курск вилоятида Россия Қуролли кучлари томонидан асирга олинган украиналик разведкачи-десантчилар алмашинувдан бош тортди ва Курскда қолган украиналик ҳарбийларни қуролларини ташлаб, таслим бўлишга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости эълон қилган видеода маълум қилинди.

"Юборишди. Чернигов вилоятида тутиб олишди ва юборишди... Ташлаб кетишди. Командирлар йўқ. Қуролларни ташланг... Таслим бўлишсин ва ҳеч бўлмаганда тирик қолишади. (Агар) Алимашинувга кетсам, яна мени қайтариб юборишади. Агар қолишим мумкин бўлса, сизлар билан қоламан”, — деди Украина Қуролли кучларининг 82-алоҳида десант-ҳужумчилар бригадасининг асирга олинган разведкачиси.

Асир олинган Украина разведкачиларидан бири сўроқ пайтида Чернигов вилоятида сафарбар қилингани ҳақида кўрсатма берди, бошқа асир эса Житомирдан эканлигини айтди.

"Курск вилоятида қўлга олинган разведка гуруҳининг сўроқ қилинган иккала десантчиси ҳам алмашишдан бош тортди ва Украина Қуролли кучларини қуролларини ташлашга чақирди", — дея тушунтирди Россия хавфсизлик кучлари вакили РИА Новостига.

Курск вилоятида, Асир олинган, Украина разведкачилари, Алмашинувдан бош тортиш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Курск вилоятида асир олинган Украина разведкачилари алмашинувдан бош тортди