09:54 / 12.10.2024
27

Исроил ҳукумати БМТнинг янги ҳисоботини рад этди

Исроил ҳукумати БМТнинг янги ҳисоботини рад этди
Фото: Depositphotos
Исроил БМТнинг Яқин Шарқдаги воқеаларни текшириш комиссиясининг ҳисоботини рад этди.

Бир кун аввал БМТ комиссияси 2023 йил 7 октябрда Ғазодаги уруш бошланганидан буён иккинчи ҳисоботини тақдим этди. Ҳужжатда Исроил “тиббиёт ходимларига қарши қасддан ҳужумлар” содир этаётгани, бу уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлари каби тавсифланиши айтилади.

Қайд этилишича, исроиллик ҳарбийлар Ғазо секторидаги соғлиқни сақлаш тизимини атайлаб йўқ қилишда, шунингдек, фаластинлик маҳбусларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишда ҳам айбланган.

Исроил расмийларига кўра, сўнгги ҳисобот “Исроил давлатининг мавжудлигини очиқчасига делегитимизация қилиш ҳамда унинг аҳолисини ҳимоя қилиш ҳуқуқига аралашиш, шу билан бирга террористик ташкилотларнинг жиноятларини яширишга қаратилган яна бир уринишдир”.

Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац аввалроқ БМТ бош котиби Антониу Гутерришни персона нон грата деб эълон қилган эди. Бунга Гутерриш Эроннинг Исроилга уюштирган ракета ҳужумини сўзсиз қораламаганини сабаб қилиб келтирган.

БМТ бош котиби Антониу Гутерришга мамлакатга кириш тақиқланди”, деб ёзган эди Кац Х ижтимоий тармоғида.

Кац, шунингдек, Гутерришни 2023 йил 7 октябрда Исроилга қилинган ҲАМАС ҳужумини ҳалигача қораламаганликда ва ҲАМАСни террорчи ташкилот деб эълон қилишга уринмаганликда айблаган.

Исроил, БМТ, Яқин Шарқдаги воқеалар, Текшириш комиссияси, Ҳисоботи, Рад этди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ҳукумати БМТнинг янги ҳисоботини рад этди