Фото: Getty Images
Никарагуа Исроил билан дипломатик алоқаларини узганини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Мамлакат расмийлари бунга сабаб сифатида Исроил армиясининг Фаластин ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларини келтирмоқда. Никарагуа Миллий ассамблеяси ҳукуматдан Ғазодаги урушининг бир йиллигини учун чора кўришни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилган.
Парламент Исроил ҳукуматини танқид қилувчи баёнот эълон қилган. Унда Никарагуа ассамблеяси Исроилни “инсоният душмани”, унинг ҳаракатларини эса “жиноят” деб атаган. Баёнотда можаронинг минтақанинг бошқа мамлакатларига, жумладан, Ливан, Сурия, Яман ва Эронга ҳам ёйилгани таъкидланган.
2023 йилнинг ноябрь ойида Боливия ҳам Исроил билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилганди. Қўшни Колумбия ва Чили эса ўз элчиларини Исроилдан маслаҳатлашиш учун чақириб олган. Ўшанда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Боливиянинг бу қарорини терроризм олдида таслим бўлиш, деб баҳолаганди. Туркия эса яҳудий давлати билан савдо алоқаларини тўхтатган.
Исроил, Никарагуа, Липломатик алоқалар, Узди “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Россия армияси қишда Украина шаҳарларини эгаллаб олмоқчи
Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
Грандлар нишонида турган Ҳусановнинг ўйини Европада қандай баҳоланди?