Фото: AP
Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон Жанубий Кореяни яна КХДРга учувчисиз учиш аппаратларини юборгудек бўлса, «даҳшатли ҳалокат»дан огоҳлантирди, деб хабар беради SCMP.
«Корея Республикасига тегишли учувчисиз учиш аппаратларининг пойтахтимиз узра яна қайд этилиши шубҳасиз, даҳшатли ҳалокатга олиб келади. Шахсан мен бундай бўлишини хоҳламайман», — дейди Ким Ё Чжон.
КХДР Ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, Жанубий Корея 3, 9 ва 10 октябр кунлари Пхенянга учувчисиз учиш қурилмаларини учириб, давлатга қарши матнлар битилган «кўп сонли» варақаларни сочган. Идорадагилар Жанубий Корея чегарасида жойлашган ҳужум қуролларини шай ҳолатга келтириш билан таҳдид қилган.
Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси КХДР томон дронлар учирилганини рад этган.
Аввалроқ КХДР ҳарбийлари «жанубий чегараларни қалъага айлантириш» мақсадида Жанубий Кореяга элтувчи барча автомобил ва темирйўлларини ёпишга ваъда берганди. Ундан олдин эса Жанубий Корея КХДР ядровий жанговар каллакларни ишлаб чиқаришга етарли плутоний ва уранга эга эканини маълум қилган. Шу билан бирга мамлакат разведкасининг таъкидлашича, Шимолий Корея еттинчи ядровий синовини 5 ноябрда — АҚШдаги президентлик сайловларидан кейин ўтказиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”